Ўзбекистон бўйлаб 5G технологияси жорий этилади

Технология

image

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб Ўзбекистонда мобил интернет тезлиги оширилади ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологияси жорий этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов маълум қилди.

“2023 йилнинг март ойидан бошлаб мобил интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида мавжуд таянч станциялари модернизация қилиниб, янгилари ўрнатилади”, дейилади хабарда.

Жумладан, бутун мамлакат бўйлаб 3000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияларини энг сўнгги технологиялар бўйича янгилаш, шунингдек, 2000 дан ортиқ янги таянч станцияларини қуриш ва ишга тушириш мақсад қилинган. 

Таъкидланишича, Ўзбекистонда биринчи марта флагман смартфонлар, жумладан, iPhonе эгалари 5G технологиясидаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. 

Лойиҳанинг биринчи босқичида 5G тармоғи билан Тошкент шаҳрини тўлақонли қамраб олиш, шунингдек, республикамиз вилоят марказлари қисман қамраб олиниши таъминланади. Ишлар якунига етгач, республика бўйлаб 5G технологиясини жорий этишнинг кейинги босқичлари таҳлил қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг