Ўзбекистон бўйича сув нархи кўтарилди
Жамият
−
11 Январь 2021
17197Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан республика бўйича 1 куб метр ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар (сув ҳисоблагичи борлар учун) тасдиқланди.
Янги тарифларга кўра, Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматларининг янги нархлари ўртача 1,9 фоизга ошган.
“Бугун сув ҳисоблагичлари билан таъминланган истеъмолчиларга ҳисоб-китоб тизимини тушунтириб ўтамиз. Сув ҳисоблагичлар билан таъминланмаган истеъмолчиларга ҳисоб-китоблар сув истеъмоли меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланади, бу ҳақда кейинроқ алоҳида тушунтириш бериб ўтамиз”, дейилади “UZSUVTA’MINOT” хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув бўйича янги нархлар эълон қилинганди.
LiveБарчаси