Ўзбекистон Бутунжаҳон Универсиадасида дастлабки медални қўлга киритди

Sport

image

Хитойнинг Ченду шаҳри мезбонлик қилаётган XXXI ёзги Бутунжаҳон Универсиада ўйинларининг дзюдо беллашувларида ўзбекистонлик Камолиддин Бахтиёров бронза медалга эга чиқди.

-60 кг да баҳсларга киришган Бахтиёров ярим финалгача рақибларини бирин-кетин доғда қолдирди. Финалдан олдинги баҳсда Ўзбекистон вакили Токио Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, Хитой Тайпейи вакили Янг Юнг-Вейга қарши татамига чиқиб, мағлубиятга учради.

3-ўрин учун баҳсда Бахтиёров мўғулистонлик Сумиябазар Энхтайвандан устун келиб, Ўзбекистон жамоаси ҳисобига Универсиададаги дастлабки медални қўшиб қўйди. 

Маълумот учун, Универсиада ўйинлари 8 августга қадар бўлиб ўтади. Бу йилги Универсиадада Ўзбекистон делегацияси таэквондо WT, дзюдо, ушу, гимнастика, теннис, қиличбозлик ва енгил атлетика спорт турларида 77 нафар атлет билан қатнашади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic