Ўзбекистон бош токсикологи ва гемотологи зудлик билан Россияга жўнаб кетди
Жамият
−
17 Август 2019
5317Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 17 август куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош токсикологи Рустам Акалаев ва бош гематологи Ҳамида Казакбаева “Кошелевский посад” корхонасида ишлаган ва июль ойида “номаълум моддадан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага ётқизилиб, ҳозирдан даволанишни давом эттираётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун Самара вилоятига учиб кетади.
4 нафар оғир аҳволда бўлган жабрланувчи (Оғабек Артиков, Исломбой Кучкаров, Фарҳод Хайитов, Омонбой Рўзимов) 16 август куни даволанишни давом эттиришлари учун Россия ФВВнинг махсус самолётида Москва шаҳридаги Гематология Миллий тиббий тадқиқотлар марказига олиб келинди. Россия пойтахтида уларни мамлакатимиз Элчихонасининг ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасининг ходимлари кутиб олишди.
44 нафар Ўзбекистон фуқаролари эса ҳамон В.Д.Середавин номидаги Самара вилояти клиник шифохонасида ва 1-сон Толятти шаҳар клиник шифохонасида бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-967-772-66-00.
LiveБарчаси