Ўзбекистон болаларни боғчаларга жалб қилиш бўйича қайси ўриндалиги маълум бўлди

Жамият

image

Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жалб қилиш бўйича дунёдаги энг пешқадам 10 та давлат эълон қилинди. Унда Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Ушбу статистика  “Finance Inquirer” нашри RGCA халқаро тадқиқоти натижалари ҳамда UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб аниқланган.

Қайд этилишича, ҳисобот 2018 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган мактабгача таълимнинг узоқ муддатли тенденцияларининг умумий кўринишини қамраб олади.

Мақолада келтирилишича, аксарият ҳудудларда мактабгача таълим билан боғлиқ вазият тўхтаб қолган ёки салбий ўсиш зонасига ўтган. Бир қатор мамлакатларда эса таъсирчан ўсиш кузатилмоқда. Энг ёрқин мисол Ўзбекистон бўлиб, у ерда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг ўсиш динамикаси 59 фоизни ташкил қилган.

“Эрта ёшдаги болаларга ғамхўрлик ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференцияси арафасида жамоамиз меҳнатига жаҳон миқёсида берилган бундай юксак баҳо қувонарли ҳол. UNESCO'нинг бу миқёсдаги тадбири илк бор Тошкентда ўтказилиши рамзий маънога эга. Айтишим мумкинки, тадқиқотда келтирилган рақамлар тасодифий эмас. Мамлакат раҳбарияти томонидан 2017 йилдан буён мактабгача таълимни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, ҳатто, пандемия даврининг барча учун оғир босқичини ҳисобга олган ҳолда ҳам, сезиларли натижаларга олиб келди. Ишончим комилки, биз юқори ўсиш суръатларини сақлаб қоламиз ва яқин келажакда нафақат ўсиш динамикаси, балки мутлақ кўрсаткичлар бўйича ҳам дунёнинг етакчи давлатлари даражасига чиқамиз”, дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

RGCA тадқиқотига киритилган мамлакатларнинг аксарияти мактабгача таълим дастурларига катта маблағ сарфлайди. Дастур харажатлари, яъни мактабгача таълим ташкилотларига жами харажатларининг ўртача 69% и давлат томонидан молиялаштирилади.

Ўзбекистондан ташқари, биринчи ўнталикка Тожикистон (+33%), Беларусь (+7%), Финляндия (+7%), Қозоғистон (+4%), Литва (+4%), Туркия (+4%), Швейцария (+2%), Польша (+2%) ва Озарбайжон (+1%) киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг