Ўзбекистон БМТда нега Россияга қарши овоз бермади?

Жамият

image

Аввалроқ БМТ Бош Ассамблеясида Россияни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқариб юбориш тўғрисидаги резолюция қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик. Ҳужжатни 93 давлат қўллаб-қувватлаган, 24 давлат қарши овоз берган, 58 давлат бетараф қолганди. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам резолюцияга қарши овоз берганлар қаторида бўлди.

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов Бош Ассамблеянинг ушбу йиғилишида расмий Тошкент нима учун резолюцияга қарши овоз берганини тушунтирган.

“Жаноб президент, Ўзбекистон бу ерда Украинадаги вазиятни икки томонлама мувозанатлаштириш тарафдори ва ишонамизки, томонлар халқаро ҳуқуқнинг нормаларини тан олган ҳолда муаммони тинч йўл билан сиёсий ва дипломатик воситалар орқали ҳал этиш учун икки томонлама келишув йўлини топади.

Айни дамда Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Халқаро инсон ҳуқуқлари кенгашидаги иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияга қарши овоз берди.

Қатъий ишончимизга мувофиқ, айта оламизки, инсон ҳуқуқларининг тизимли бузилиши сабаби билан Бош Ассемблея иштирокчиларининг учдан икки қисми томонидан маъқулланган “Кенгашга аъзолик ҳуқуқи ёки кенгаш аъзоси ваколатларини тўхтатиш тўғрисида”ги Бош ассамблеянинг 60/251-сонли ресолюциясининг 8-бандига мувофиқ, ҳар қандай чора тасдиқлаш комиссияси текшируви якуний хулосаларига асосан амалга оширилиши керак”, деган Бахтиёр Иброҳимов.

CNN телеканали эса Кенгашдаги кўплаб манбаларга таяниб, Россия АҚШнинг Россияни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқариш ташаббуси бўйича овоз беришдан олдин аъзо давлатларга “оқибатлар” билан таҳдид қилувчи нота юборгани ҳақида хабар берди.

CNN телеканалига тақдим этилган эслатмага кўра, Россия юборган нотада шундай дейилган: 

“Таъкидлаш жоизки, нафақат бундай ташаббусни қўллаб-қувватлаш, балки овоз беришда тенг масофадаги позиция (бетараф ёки иштирок этмаслик) ҳам нодўстона ишора сифатида қабул қилинади”.

Маълумот учун, резолюцияга Ўзбекитон ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь, Хитой ва бошқа қатор давлатлар қарши овоз берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия БМТ

Баҳолаганлар

789

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг