“Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш” уюшмаси ташкил этилди.
Жамият
−
06 Ноябрь 2020
6484Уюшма Адлия вазирлиги томонидан №309- реестр тартиб рақами билан 2020 йил 26 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
“Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш” уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорига асосан бугунги кунда “Ўзбекистон Экспортчилари” уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган Маликов Ёрқинжон Эркинжонович янги уюшманинг бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Ёрқин Маликов 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий.
2010-2018 йиллар давомида “Evro Star Trade” оилавий корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йилдан ҳозирга қадар - "PRIME HOLDING" МЧЖ директори, 2019 йилдан Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўрибосари, шу билан бирга, Халқ депутатлари Олмазор тумани кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь