Ўзбекистон бахт индексида бир поғона пасайди
Бу қизиқ
−
09 Ноябрь 2022
4951БМТ глобал ташаббуси бўлган The World Happiness Report нашри томонидан ҳар йили тайёрланадиган “Бахт индекси”нинг янги натижалари эълон қилинди. Унда Ўзбекистон 53-ўринни эгаллади.
Мамлакат 2020 йилдаги натижаларга кўра 15 поғона пастга тушган. Ўтган йили ушбу индексда Ўзбекистон 52-ўриндан жой олганди.
Рейтингни тузишда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот даражаси, умр кўриш давомийлиги, фуқароларнинг эркинликлари, хавфсизлик ва келажакка ишонч ҳисси, оила барқарорлиги, иш билан таъминланганлик, коррупция даражаси, шунингдек, билвосита аҳоли фаровонлиги кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Бундан ташқари, ишонч даражаси, саховатлилик каби жамият ҳолатининг кўрсаткичлари ҳам санаб ўтилган.
Ўзбекистон илк бор ушбу индексга 2013 йилда киритилган бўлса, ўтган 9 йил давомида 7 поғонага кўтарилган. Мамлакат 2018 йилда 44-, 2019 йилда 41-, 2020 йилда 38-ўринни эгаллаган эди.
Ушбу индекснинг кучли бешлигидан Финляндия, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия ўрин олган.
Дунёнинг энг бахтсиз мамлакатлар бешлигини Ботсвана, Руанда, Зимбабве, Ливан, Афғонистон каби давлатлар тўлдириб турибди.
Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари – Қозоғистон 40-ўринни, Қирғизистон 64-ўринни, Туркманистон 78-ўринни, Тожикистон 83-ўринни банд этган.
Дунёнинг ривожланган мамлакатлари – АҚШ 16-ўринда, Россия 80-ўринда, Хитой 72-ўринда, Германия 14-ўринда, Буюк Британия 17-ўринда бормоқда.
Самандар Ҳаққиев
LiveБарчаси