Ўзбекистон БАА билан божхоначилар тайёрлайди

Жамият

image

Эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда айтиб ўтди.

Йиғилишда божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди. Шу сабаб, эндиликда Божхона институти курсантлари 2-курсда бир ой, 3-курсда уч ой ва 4-курсда олти ой божхона постларида амалиёт ўтайди. 

Шунингдек, институтда божхона ходимлари ва курсантларга хорижий тилларни ўргатиш, уларнинг маданияти, савияси, IT кўникмаларини тизимли ошириш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, институтда стандартлар ва метрология, назорат ускуналарини бошқариш каби йўналишлар бўйича ҳам мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим.

"Божхона институтини тўлиқ трансформация қиламиз", дейди Президент.

Шунингдек, уч ой муддатда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасини чуқур ўрганиб, қўшма қадр тайёрлаш дастурини жорий қилиш божхона ходимлари учун рақамли технологияларга ўқитиш курсларини ташкил этиб, жорий йилда 500 нафар ходимни ўқитиш топширилди.

Божхона қўмитасига кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатма берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона институти божхоначи

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг