Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?
Бу қизиқ
−
12 Март 7750 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 1920 йил 4,4 млн кишини, жорий йил 1 январь ҳолатида 37,5 млн кишини ташкил этмоқда. Яъни 1920 йилдан бери Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар сони 33,1 млн кишига кўпайган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Йиллар кесимида Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони
- 1920 йил – 4,4 млн киши;
- 1930 йил – 4,9 млн киши;
- 1940 йил – 6,6 млн киши;
- 1950 йил – 6,2 млн киши;
- 1960 йил – 8,4 млн киши;
- 1970 йил – 11,8 млн киши;
- 1980 йил – 15,8 млн киши;
- 1990 йил – 20,2 млн киши;
- 2000 йил – 24,5 млн киши;
- 2010 йил – 28,0 млн киши;
- 2020 йил – 33,9 млн киши;
- 2025 йил – 37,5 млн киши.
Маълумот учун, “World Population Review” статистикасига кўра, айни дамда Ўзбекистон аҳоли сони бўйича дунёдаги 234 мамлакат орасида 43-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистон аҳолисининг доимий сони 37,5 миллиондан ошиб, 37 506 617 кишини ташкил этгани хабар қилинган эди. Улардан 18 843 325 нафари эркаклар ва 18 580 779 нафари аёллар. Мутахассислар фикрига кўра, 2030 йилга бориб, Ўзбекистон аҳолисининг сони 40 миллион кишига етиши кутилмоқда. Бу эса Марказий Осиё аҳолисининг ярми бўлади. Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 15 миллион кишига ортган, бу эса барқарор демографик динамикани кўрсатади. Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 74,3 йилни ташкил этади.
Live
Барчаси