Ўзбекистон аёллар жамоаси Австралияга йирик ҳисобда ютқазди
Спорт
−
24 Февраль 2024 10831 1 дақиқа
Бугун, 24 февраль куни Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун Австралияга қарши баҳс олиб бориб, 3:0 ҳисобида имкониятни бой берди.
Баҳснинг 1-бўлимида Мидори Ҳонда шогирдлари рақибга муносиб қаршилик кўрсатди, бироқ 2-таймда “яшил қитъа” вакилллари ташаббусни тўлиқ ўз томонига олиб, 3 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Австралияликлардан голларга Ҳейман, Фавлер ва Форд муаллифлик қилди.
Ўзбекистон-Австралия ўртасидаги жавоб ўйини 28 февраль куни “кенгрулар” юртида бўлиб ўтади. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган жамоа Олимпиада лицензиясини қўлга киритади.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь