Ўзбекистон АҚШга йирик ҳисобда имкониятни бой берди

Спорт

image

Бугун Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий жамоаси 3:0 ҳисобда мағлубиятга учради.

Тунги соат 02:30 да бошланган ўйинда ҳисобни АҚШ жамоасидан Тимоти Веа очди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳар иккала жамоа бошқа гол уролмади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса яна АҚШ жамоасидан Рикардо Пепи ва Кристиан Пулишич дарвоза тўрига гол киритишга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб, ўйин 3:0 ҳисобда АҚШ фойдасига ҳал бўлди.

Қайд этиш керак, ушбу ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон жамоасидан Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб майдонни тарк этгач, жамоа 10 киши бўлиб ўйинни давом эттирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг