Ўзбекистон Афғонистонга 58 та вагонда ёрдам юборди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. 58 та вагондан иборат юк поездда Термиз шаҳридаги “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.

Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
5 та вагонда гуруч маҳсулоти
1 та вагонда 12 минг дона икра;
1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон охирги марта ўтган йилнинг декабрь ойида Афғонистонга гуманитар ёрдам юборганди. Ундан олдин эса 2021 йил сентябрь ойида афғон халқи учун 1300 тонна инсонпарварлик юки етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

550

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг