Ўзбекистон аэропортларида авиаспоттингга рухсат берилди

Жамият

image

Энди Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларда самолётлар ҳаракати ва парвозини суратга олиш имкони яратилади. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Авиаспоттинги ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" қабул қилинган қарорида белгиланган. 

Ҳужжатда мамлакатнинг ижобий имижини шакллантириш ва сайёҳлик салоҳиятини, инвестициявий жозибадорлигини ошириш, мамлакат аэропортлари ва авиакомпанияларни дунё жамоатчилигига қаратилган қатор чора тадбирлар назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 майидан бошлаб республиканинг барча халқаро аэропортларида авиаспоттинг – белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек, уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олишни амалга ошириш йўлга қўйилади.

Шунингдек, барча халқаро аэропортлар ҳудудида уларнинг бошқарув шаклидан қатъи назар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда парвозлар хавфсизлиги талаблари, Халқаро авиация ташкилоти (IKAO) тавсиялари ва илғор хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар босқичма - босқич ажратилади. 

Белгиланишича, жорий йил 1 майдан бошлаб хорижий ависпоттерлар жалб қилинган ҳолда, маҳаллий ҳаваскорлар ва профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар ҳамда ҳар йилги танловлар таъсис этилади ва ташкил этилади.

Хужжатга асосан авиаспоттинг бўйича фотосуратларни машҳур онлайн платформаларда (Flickr, Shutterctock.com, Depositphotos.com ва бошқалар) жойлаштирилиб борилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг