Ўзбекистон аэропортлари тендер асосида хорижий компанияларга топширилади

Жамият

image

Ўзбекистон аэропортлари хорижий компаниялар бошқарувига тендер асосида топширилади. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Элёр Ғаниев матбуот анжуманида маълум қилди.

Анжуман давомида ОАВ вакиллари вазирдан республиканинг бир нечта аэропортларини Россиянинг "Новапорт" компанияси бошқарувига топширилиши тўғрисида сўрашди. Ғаниевнинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу компания билан келишув мавжуд эмас.

"Ҳозирча шуни айтиш мумкинки аэропортларни Япония ёки Россия компанияларидан бири бошқаради. Ҳаммасини тендер ҳал қилади", дейди Ғаниев.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида "Новапорт холдинг"  компанияси ва Ўзбекистон ҳукумати учта аэропортни, жумладан, Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция шартномасини имзолаган эди.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг