Ўзбекистон адабиёти оғир жудоликка учради
Жамият
−
25 Февраль 2023
18701Таниқли шоир Ошиқ Эркин — Эркин Мадраҳимов 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
"Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Жаноза бугун, 25 февраль куни 16:00 да Урганч шаҳри Ал Хоразмий кўчаси 251уйда ўқилади", дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ошиқ Эркин 1937 йил 7 майда Хивада туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган.
1956 йилдан оммавий ахборот воситалари тизимида ишлаб келади. 1959 йилдан "Ўрта Осиё университети" газетасида масъул котиб, 1961 йилда "Ўзбекистон овози", 1962 йилдан Ўзбекистон телерадиокомпанияси мухбири, 1971 йилдан Боғот туман газетаси муҳаррири, 1974 йилдан "Қишлоқ ҳақиқати", "Сельская правда" газеталарининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Ошиқ Эркин Қорақалпоғистон халқ шоири унвонига эга.
1986−2010 йиллар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими масъул котиби вазифасида хизмат қилган.
Шоирнинг 30 га яқин бадиий ва публицистик китоби нашр этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь