Ўзбекистон аҳолисининг электр энерегиясидан 2 трлн 340 млрд қарзи бор – ҲЭТ

Жамият 6882
image

Ўзбекистонда аҳолининг электр энерегияси бўйича 3 трииллион 500 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов маълум қилди.

Унинг ткидлашича, электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида – 655 миллиард сўм. Ушбу кўрсаткич юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги ҳисобланади.

“Айни вақтда Республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги – 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган. 2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу – айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси”, дейди Обиджонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Чироқчи аҳолиси бир кунда 16 соатгача чироқсиз яшаётгани маълум бўлганди.

Шунингдек, Фарғонада Тошлоқ тумани аҳолиси газ ва электр сўраб бош кўтарганди.

Бугун, 28 декабрь куни Сурхондарёда “свет” ўчишидан норози халқ шиналарни ёқиб, кўчаларни тўсиб қўйди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 313
Рейтинг: 3
t
×