Ўзбекистон аҳолисини уй-жой билан таъминлаш бўйича нечинчи ўриндалиги маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳоли учун умумий яшаш майдонидан ўртача 18,2 квадрат метрни ташкил этади.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 квадрат метрга ошган.

МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси қуйидагича (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):

  • Молдова – 34,3 кв. м.
  • Арманистон – 33,9 кв. м.
  • Беларусь – 28,9 кв. м.
  • Россия – 27,8 кв. м.
  • Қозоғистон – 23,2 кв. м.
  • Озарбайжон – 20 кв. м.
  • Ўзбекистон – 18,2 кв. м.
  • Қирғизистон – 13 кв. м.
  • Тожикистон – 10,9 кв. м.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

82

Rating

3.3

Rate this article

Share with your friends