Ўзбекистон аҳолисида қанча енгил автомобиль борлиги маълум қилинди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Йиллар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони (1 январь ҳолатига): 

  • 2016 йил — 1 974 182 та
  • 2017 йил — 2 057 331 та
  • 2018 йил — 2 133 507 та
  • 2019 йил — 2 272 185 та
  • 2020 йил — 2 410 421 та
  • 2021 йил — 2 767 126 тани ташкил қилади. 

Қайд этилишча, мамлакатда жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил қилади. Бунда:

  • Енгил автомобиллар – 2 767 126 та 
  • Юк автомобиллари – 168 810 та 
  • Автобуслар – 5 711 та 
  • Микроавтобуслар – 8 518 та
  • Махсус транспортлар – 5 130 тага етган.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг