Ўзбекистон аҳолиси қанчага етгани маълум қилинди
Local
−
22 April 2021 9266 1 minute
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра 34 миллион 695 600 кишини ташкил этиб, йил бошидан 136,7 минг киши ёки 0,4 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шаҳар аҳолиси сони 17 миллион 581 600 кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони эса 17 миллион 114 минг киши (49,3 %ни ташкил этган.
Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, ҳудудларнинг Республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни, кейинги ўринларда Фарғона вилояти 11,1 фоиз, Қашқадарё вилояти 9,6 фоиз ва Андижон вилояти 9,2 фоизни ташкил этган.
Жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, Республика доимий аҳолиси сонининг 31 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда эркаклар ёки аёллар кўплигига аниқлик киритилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28