Ўзбекистон аҳолиси 9 ойда қанчага кўпайгани маълум бўлди
Жамият
−
24 Октябрь 2020
8486Ўзбекистон аҳолиси сони охирги 9 ой давомида 477,5 минг кишига ёки 1,4 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Республиканинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 34 382,7 минг кишини ташкил этяпти.
Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 17 401,9 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16 980,8 минг киши (49,4 фоиз)ни ташкил этди.
Жами аҳолининг 50,3 фоизини эркаклар ва 49,7 фоизини аёллар ташкил қиляпти.
Аввалроқ, Навоий вилояти аҳолиси сони 1 миллиондан ошгани ҳақида хабар берган эдик. Эндиликда Ўзбекистонда доимий аҳолиси 1 миллиондан кам бўлган биргина вилоят қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь