Ўзбекистон 2020 йил туризм соҳасидан қанча пул ишлаб олди?

Жамият 3911
image

2020 йилда Ўзбекистонга 1 млн 504 минг нафар турист келган. Уларга 261 млн долларлик хизмат кўрсатилган. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

“Коронавирус пандемияси туфайли юз берган глобал инқироз натижасида мамлакатимиз туризми энг жиддий зарар кўрган соҳалардан бири бўлди. 2020 йилда жами 1 млн 504 минг турист ташриф буюрди. Бунда 261 миллион АҚШ доллари миқдорида туризм хизматини кўрсатдик. 2021 йилда барча ишларни умумий рақамлар орқали эмас, аниқ режалар ва рейсма-рейс йўналиш бўйича батафсил ҳисоб-китоб асосида амалга оширмоқчимиз, зиёрат туризмига кўпроқ эътибор қаратмоқчимиз”, дейди у.

Абдуҳакимовга кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 1 млн 700 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифини таъминлаш бўйича режа қилинган. Бунинг эвазига туризм хизматлари экспорти 370 млн долларга етказилади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3
t
×