Ўзбекистон 11 ойда қурилиш учун қанча сарфлади?
Бу қизиқ
−
26 Декабрь 2022
6454Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 115 110,4 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 105,7 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, биргина қурилиш йўналиши учун 2022 йилнинг 11 ойида Тошкент шаҳри энг кўп – 28 236,2 млрд сўм сарфлаган. Кейинги ўринни 10 429,7 млрд сўм билан Тошкент вилояти эгаллаб турибди. Юқори учликни 7 746,7 млрд сўм сарфлаган Самарқанд вилояти якунлаб берган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ҳудудлар кесимида энг кам қурилиш ишларига маблағ ажратилган ҳудудлар рўйхати ҳам тақдим этилди.
Сирдарё вилояти – 2 569,7 млрд сўм, Жиззах вилояти – 3 090,3 млрд сўм, Хоразм вилоятида – 4 220,5 млрд сўм миқдорида қурилиш ишлари олиб борилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси