Ўзбекистон 10 ой давомида Хитойга қарийб 3 млн тонна газ сотган

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Хитойга қиймати 601,27 миллион долларга тенг 2,57 миллион тонна газ етказиб берган. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларига қараганда, Туркманистон Пекинга газ етказиб берувчилар орасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Январь-октябрь ойларида ХХР ушбу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган. Россия (2 млрд доллардан ошиқ суммага долларга 5,94 миллион тонна) эса Хитойга газ етказиб бериш бўйича иккинчи ўринда туради, сўнг Қозоғистон (865,01 миллион долларга 3,73 миллион тонна), кейинги ўринда Ўзбекистон (601,27 миллион долларга 2,57 миллион тонна) ва Мьянма (1,16 миллиард долларга 2,53 миллион тонна) бор.

Эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, январь-октябрь ойларида Хитойга суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича Австралия (25,7 миллион тонна – 11,43 миллиард доллар), иккинчи ўринда АҚШ (7,03 миллион тонна – 3,88 миллиард доллар), Малайзия ( 7,02 миллион тонна 3,05 миллиард доллар) ва Қатар (7 миллион тонна 3,21 миллиард доллар) етакчи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг