Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво кириб келмоқда
Жамият
−
06 Январь
13841Ўзгидромет жорий йилнинг 7-10 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, эртага, 7 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
8 январда кечаси ва эрталаб фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради.
8 январда кундуз куни ва 9-10 январда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
8-10 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 2-5 даража илиқдан 3-6 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 5-8 даража илиқдан 0-3 даража совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 6-8 январь кунлари вақти-вақти билан қор ёғади, 7-8 январда баъзи жойларда кучли бўлади.
Тошкент шаҳрида 6-10 январь кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 7 январда кечқурун ва 8 январга ўтар кечаси ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 7 январда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати:
- 6 январда кундузи 8-10 даража илиқ;
- 7 январда кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 6-8 даража илиқ;
- 8 январда кечаси ва кундузи 1 даража совуқ-1 даража илиқ;
- 9 январда кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ;
- 10 январда кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
07 Январь