Ўзбекистон ҳудудида яна Тожикистондаги зилзила сезилди

Жамият 4176
image

Бугун, 29 январь куни Тошкент вақти билан 14:10 да Тожикистон-Афғонистон чегарасида зилзила содир бўлди.

Координаталар 38,40 градус шимолий кенглик, 70,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,3. Чуқурлик ҳ=60 км. Тошкентгача масофа 344 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент: 344 км;2 балл, Наманган: 299 км;2 балл, Андижон: 298 км;2 балл, Фарғона: 238 км;3 балл, Гулистон: 287 км;2 балл, Жиззах: 315 км;2 балл, Самарқанд: 356 км;2 балл, Термиз: 332 км;2 балл, Қарши: 434 км;2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг кўплаб жойларида сезилгани хабар қилинган эди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
t
×