Ўзбекистон ҳаво йўллари йўловчиларига нималар берилиши маълум бўлди

Жамият

image

Авиакомпания айби билан рейс кечикса (носозлиги ёки самолёт кечикиб етиб келса) халқаро рейсларнинг йўловчиларига компенсация тўланади. 
Бу ҳақда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг ахборот хизмати маълум қилди. 

Шунингдек, самолёт бортида йўловчилар 2 соатдан 4 соатгача – ичимликлар билан таъминланади. 4 соатдан ортиқ – нонушта, тушлик ёки кечги овқат билан таъминланади (куннинг вақтига қараб). 

Тунги пайт 4 соатдан ортиқ ва кундуз куни 12 соатдан ортиқ – мехмонхона овқатланиш билан, ҳамда авиакомпания ҳисобидан мехмонхонага ва орқага қайтиши таъминланади.

Бундан ташқари, авиакомпания айби билан рейс кечикса бир ёки икки маротаба телефонда гаплашиш тўлаб берилади (тахминан 5 минут) ёки мажбурий кечикиш пунктида тахминан беш минут телефонда гаплашиш нархига тенг бошқа алоқа хизматлари тўлаб берилади, шунингдек, она ва бола хонаси мавжуд.

Муҳим: фавқулодда вазият ҳолатларида (самолётни ёмон об-ҳаво туфайли қўшимча аэродромга қўндирилса ёки об-ҳаво туфайли трансфер йўловчилари рейси кечиктирилса) компенсация тўланмайди (ташиш бошланган бўлса, бундан мустасно).


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг