“Ўзбекистон ҳаво йўллари” монополиясига барҳам берилади. Салом, “Humo Air”
Жамият
−
18 Январь 2020
13810Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади. Унга “Humo” номи лойиқ кўриляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши йиғилиши маълум қилди.
“Ўзбекистонда “Humo Air” авиакомпанияси ташкил этилади. Авиакомпания аввалига республика ичида, амалдагидан анча арзон нархда мунтазам авиарейсларни амалга ошириши мўлжалланган. Президентимиз бу борада ҳукуматга жиддий топшириқ бердилар. Бу вазифани 2020 йилда ташкиллаштириб, бажарамиз”, дейди Абдулла Арипов.
Ҳукумат раиси сўзида шу мазмунда давом эттираркан, мамлакатда ички туризмни рвиожлантириш, шу орқали аҳоли реал даромадларини ошириш Ҳукумат олдида турган энг катта вазифалардан бири эканини қайд этди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги ягона авиакомпания саналмиш ва монополиянинг яққол далили бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 январдаги фармони билан ташкил топган.
У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспорти соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишни таъминлайдиган фуқаро авиацияси масалалари билан шуғулланувчи давлат бошқаруви органи этиб белгиланган.
LiveБарчаси