Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимини кучайтиради

Local

image

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП қуролтойида мамлакат мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудрати янада мустаҳкамланишини маълум қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги ҳозирги мураккаб вазият, қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.

Мирзиёев келгусида ҳам мамлакат мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва манзилли ишлар давом эттирилишини таъқидлади.

“Мамлакатимизни ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизими ҳам давр талабларидан келиб чиқиб янада кучайтирилади. Чегараларимиз хавфсизлигини замонавий коммуникация воситалари ва техник иншоотларни кенг қўллаш орқали янада мустаҳкамлаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.


Tags

Rate Count

1100

Rating

3

Rate this article

Share with your friends