Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада йиғин ўтказмоқда

Жамият

image

Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ҳарбий қисмлар ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари билан авиациянинг интенсив учиш ҳудудларида дала ўқув йиғини ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Йиғин Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони ўринбосарининг тегишли буйруғига асосан ўтказилмоқда. Ҳозирда “Термиз” дала ўқув майдонида ана шундай ўқув-услубий йиғин бошланди.

“Дала ўқув йиғинини ўтказишдан асосий мақсад тўпланган тажрибаларни янада мукаммаллаштириш, жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва уларни замонавий шароитларда ҳар томонлама таъминлаш бўйича эгалланган билимларни мустаҳкамлашдан иборатдир”, дейилган хабарда.

Йиғин иштирокчилари билан саф тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлик машғулотларини янгича усулларда олиб бориш бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтган. Саф тайёргарлиги давомида ҳарбий хизматчиларнинг уст-боши, ҳужжатлари, қуроллари кўрикдан ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

417

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг