Uzbekistan Airways тўртта самолётини сотувга қўйди
Жамият
−
19 Февраль 2020
7041Uzbekistan Airways нархи 12 млн доллардан 22 млн долларгача бўлган тўртта Boeing русумидаги самолётни сотувга қўйди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
Сотувга қўйилган самолётлар:
Boeing 757−200 UK-75701 (1999 йил) — 12 млн 30 минг.
Boeing 757−200 UK-75702 (1999) — 12 млн 408 минг.
Boeing 767- 3 CBER UK-67007 (2003) — 21 млн 414 минг.
Boeing 767−3 CBER UK-67008 (2004) — 22 млн 362 минг.
Маълумот учун, шу йил март ойида Uzbekistan Airways яна битта Dreamliner сотиб олишни режалаштирган. Бунинг учун 141,7 млн доллар инвестиция йўналтириш назарда тутилган. Boeing компанияси маълумотларига кўра, ушбу русумдаги самолёт қиймати 248,3 млн долларга тенг.
LiveБарчаси