“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди
Жамият
−
20 Декабрь 2021
7015“Uzbekistan Airways” талабалар учун 50 фоиз чегирма эълон қилди. Бу ҳақда акционерлик жамияти Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, чегирмалар жорий йилнинг 28 декабридан 2022 йилнинг 10 январигача давом этади.
“Ўз шаҳридан узоқда жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар 28 декабрдан 10 январгача “Uzbekistan Airways” ички авиақатновларига чипталарни 50 фоиз чегирма билан харид қилиши мумкин”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғига 2022 йилнинг 10 январигача бепул автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023