“Uzbekistan Airways” самолётларида қулоқчин йўқлигидан бошқа муаммоларни кўрмайдими?

Жамият 12706
image

Сўнгги вақтда “Uzbekistan Airways” АЖ ҳаво кемалари саҳнида қулоқчинларнинг йўқлиги сабаб йўловчилардан компанияга кўплаб мурожаат ва шикоятлар келиб тушмоқда. Авиакомпания ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тушунтириш берди.

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти жорий йилда авиақатновлар сонини 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баробардан зиёд кўпайтирган, йўловчилар сони эса 3 баробарга ошган. Бу эса ўз навбатида хизмат ва ҳаво саҳнида йўловчиларга тарқатилувчи буюмлар, шу жумладан бир марталик қулончинларнинг сони ошишига олиб келган.

“Бир марталик қулоқчинлар сотиб олиш учун қабул қилинган чора-тадбирлар COVID-19 туфайли ҳамда бир қатор сабабларга кўра керакли натижаларни бермади. Бироқ бугунги кунда логистика билан боғлиқ муаммолар ҳал қилиниб, 2022 йилнинг 15 июнь санасидан бошлаб бир марталик қулоқчинлар авиакомпаниянинг барча ҳаво кемаларига тарқатилади ва йўловчиларимиз парвоз вақтида яна мусиқа эшитишлари ёки кинофильм томоша қилишлари мумкин бўлади”, дейилади муносабатда.

Авиакомпания келтирилган ноқулайликлар учун барча йўловчилардан узр сўраган.

Шу ўринда қайд этиш керакки, QALAMPIR.UZ раҳбари Қамариддин Шайхов “Uzbekistan Airways” АЖ хизматларидан шахсан фойдаланиб, авиакомпания самолётларидаги мониторларда медиа бўлим ишламаслиги, қулоқчинлар йўқлиги, 250 кишилик самолётларда бор-йўғи 20 та ёстиқ 30 та плет борлиги, биринчи марта учаётган 12 ёшдан кичик болаларга комплимент деган нарсалар йўқлиги, шахсий буюмлар, дезинфекция воситалари берилмаслиги, онлайн-чекинг мавжуд эмаслиги, самолёт белгиланган вақтдан кеч учса ҳам, ҳеч ким тушунтириш бермаслиги, юклар билан бетартиб муносабатда бўлинишини айтиб, хизмат кўрсатишни танқид қилганди.

Бироқ авиакомпания юқоридаги муаммолардан фақатгина қулоқчин йўқлигини тан олиб, қолганларига кўз юмгани “Uzbekistan Airways” ўринли танқидни "ҳазм қила олмаслигидан"ми, ажабо?

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 538
Рейтинг: 3
Теглар
t
×