“Uzbekistan Airways” самолёти Минскда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди
Олам
−
17 Январь 2022
11836“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкентдан учаётган А-320 самолёти Минск аэропортида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди, бортда жабрланганлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берган.
“Uzbekistan Airways”нинг Тошкент-Минск рейсидаги самолёти душанба куни белгиланган аэропортга қўнгач, об-ҳаво шароити туфайли учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди”, деган авиакомпания вакили.
Унинг сўзларига кўра, фавқулодда вазият натижасида борт шикастланмаган, йўловчилар жабрланмаган. Таъкидланишича, бортда 115 киши бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь