Uzbekistan Airways Россиянинг 3 та шаҳарида чартер рейсларга чипталарни эркин сотувга чиқарди

Жамият 9107
image

Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтиб келишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил сентябрь ойида Россия Федерацияси шаҳарларидан Тошкентга чартер қатновларга эркин сотув очилганини маълум қилди.

Ҳозирги вақтда Москва, Санкт-Петербург, Ростов-Дондан Тошкентга учадиган рейсларга чипта харид қилиш имкони бор.

Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон фуқароларига, ПЗР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) тақдим этилган ҳолда рухсат берилади. ПЗР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, компания мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки минтақангиздаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 610
Рейтинг: 3
Теглар
t
×