“Uzbekistan Airways”нинг Тошкент-Сиан йўналишидаги парвозларига вақтинча тақиқ қўйилди

Жамият

image

“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент-Сиан йўналишидаги парвозлари вақтинча тўхтатилди. Бунга 5 ноябрь куни шу йўналишдаги рейснинг 11 нафар йўловчисида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган. Бу ҳақда "Синьхуа" Хитой фуқаро авиацияси маъмурияти (CAAC) га таяниб хабар бермоқда. 

Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Шэньси провнцияси маркази бўлган Сианга парвозлар тўрт ҳафтага тўхтатилди. HY501 рейсидаги парвозларга тақиқ 23 ноябрдан кучга киради. 

Қайд этиш керакки, CAAC жорий йилнинг 4 июнь куни COVID-19 тарқалишини назорат қилиш учун халқаро йўловчи ташиш механизмини ўрнатган эди.

Унга кўра, агар Хитойга етиб келган барча ҳаво йўловчиларида кетма-кет уч ҳафта давомида янги турдаги коронавирус инфекцияси аниқланмаса, авиакомпания парвозлар сонини ҳафтасига иккитага ошириш учун рухсат олади.

Aгар коронавирус аниқланган йўловчилар сони 5 тага етса, йўналишдаги парвоз бир ҳафтага тўхтатилади. Aгар бундай йўловчилар сони 10 тага етадиган бўлса, ушбу йўналишдаги парвозлар тўрт ҳафта давомида тўхтатилади.

Aгентлик шунингдек, “Uzbekistan Airways”нинг HY501 рейсининг асл квоталарини бошқа йўналишларга ўтказишга ҳақли эмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг