Uzbekistan Airways қайта тикланган рейс вақтларини эълон қилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон бўйлаб самолёт ва поездда ҳаракатланиш қайта тикланиши ҳақида хабар берган эди. Бугун, 15 май куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси қайта тикланган баъзи рейсларнинг вақтларини эълон қилди.

“Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Uzbekistan Airways авиакомпанияси маҳаллий авиайўналишларда қатновларни босқичма-босқич йўлга қўйишни бошлаганини мамнуният билан маълум қиламиз“ дейилади компания хабарида.

Шундай қилиб, жорий йилнинг 18 май кунидан бошлаб авиакомпания Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларига қуйидаги парвозлар жадвали бўйича қатновларни амалга оширади:

Тошкент-Урганч-Тошкент (душанба, пайшанба кунлари)

– Тошкентдан учиш: 09-00 Урганчга келиш: 10-30

– Урганчдан учиш: 13-30 Тошкентга келиш: 14-50

Тошкент-Нукус-Тошкент (сешанба, жума кунлари)

– Тошкентдан учиш: 09-00 Нукусга келиш: 10-40

– Нукусдан учиш: 13-40 Тошкентга келиш: 15-00

Тошкент-Термиз-Тошкент (чоршанба, шанба кунлари)

– Тошкентдан учиш: 09-00 Термизга келиш: 10-20

– Термиздан учиш: 13-20 Тошкентга келиш: 14-30

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозларни ташкиллаштириш тартибига мувофиқ, қатновларга Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан CОВИД-19 инфексиясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлигини тасдиқловчи маълумотномага эга йўловчилар қўйилади. Бунда рўйхатдан ўтишда ва ҳаво кемаси саҳнида карантин чораларига риоя қилиш, 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва қўлқоп кийиш шарт.

Самолёт саҳнида йўловчилар қатъиян ўтириш талонлари бўйича жойлаштирилади, саҳнда заруриятсиз юриш қатъиян тақиқланади. Чипталарни онлайн тарзда ёки аэропорт ва Uzbekistan Airways Sales авиакассаларидан барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 май куни самолёт ва поездда ҳаракатланиш вақтинчалик тартиби эълон қилинди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways Парвозлар

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг