“Uzbekistan Airways” “Домодедово” аэропортига парвозларни тикламоқда

Жамият 3268
image

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Россия пойтахти Москванинг “Домодедово” аэропорти билан парвозларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси расмий сайти хабар бермоқда.

Рейсларни қайта тиклаш тўғрисидаги қарорда ўзаро қатновлар 2021 йил 15 июндан бошланиши, парвоз давомида йўловчиларга қулайликлар яратилиши айтилган.

“Бизнинг ҳамкорлигимиз йўловчиларга вақт ва парвоз харажатларини сезиларли даражада тежаш учун имкон беради”, - дейди “Uzbekistan Airways”нинг Россия Федерациясидаги минтақавий вакили Акмал Жўраев.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида “Uzbekistan Airways”нинг Москвага амалга оширадиган парвозлари “Домодедово” аэропортидан “Внуково”га кўчириганди. Ўшанда бу қарор иқтисодий манфаатдорлик билан изоҳланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
Теглар
t
×