Қимматбаҳо харид. Uzbekistan Airways яна битта Boeing 787−8 Dreamliner сотиб олади

Жамият 3005
image

Жорий йилнинг март ойида Uzbekistan Airways компанияси яна бир Boeing 787-8 Dreamliner самолётини сотиб олади. Бу 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган инвестиция дастурида тасдиқлаб ўтилган. Хабарга кўра, самолёт сотиб олишга 141,7 миллион доллар сармоя сарфланади.

Boeing тақдим этган маълумотга кўра, самолёт нархи 248,3 миллион доллар туради.

Boeing компанияси 2020 йилга келиб Uzbekistan Airways’да мавжуд иккита Boeing 787 Dreamliner самолётига қўшимча равишда тўртта худди шундай самолёт етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси илк Boeing 787 Dreamliner самолётини 2016 йилнинг ёз ойида харид қилган эди.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 111
Рейтинг: 3
t
×