Uzbekistan Airways багаж нормасини оширди 

Бизнес

image

Кеча, 1 февралдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ йўловчиларнинг багаж нормасини 23 килограмм/158 сантиметргача оширди. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” АЖ “Uzbekistan Airways Express”нинг “тўлиқ эконом” форматдаги барча қатновларида багаж нормасини 23 килограмм/158 сантиметргача (авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар) оширган. Бироқ ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармайди – 5 килограмм/115 сантиметрлигича қолади.

Айтиш жоизки, аввал 1 та жой учун багаж нормаси 15 килограмм/158 сантиметр эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Uzbekistan Airports” компанияси ASTRA DCS йўловчи ва багажни рўйхатдан ўтказишнинг янги тизимини босқичма-босқич жорий қилишни бошлагани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

783

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made