Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради

Маданият-санъат

image

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ўнга яқин шеърий ва насрий асарлар муаллифи, таниқли жамоат ва маданият арбоби, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди.

Аҳмаджон Тошхўжаев 1952 йилнинг 15 март куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. Тошкент Давлат университетини тамомлаган.

У Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида турли лавозимларда фаолият юритган.

Аҳмаджон Тошхўжаев ўзбек адабиёти ва журналистикаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган, қалами ўткир, ўзига хос таҳрир мактабига асос солган.


Мақола муаллифи

Теглар

Аҳмаджон Тошхўжаев

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар