“Ўзбек йўлбарси” профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади (видео)

Спорт

262626262626262

Тошкент вақти билан 17 ноябрь тонггида Мексиканинг Сан-Мигел-де-Аленде шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Мазкур кечада ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов рингга чиқди.

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони ўзининг проф боксдаги дебют жангини мексикалик 19 ёшли боксчи Хесус Сервантес Виллануэвага қарши ўтказди ва ғалабага қозонди.

Ҳасанбой олти раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида мексикалик боксчини нокаутга учратди ва проф боксдаги дебютини нокаут билан бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда хитойликка қарши дебют қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made