Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда хитойликка қарши дебют қилади

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи, 2016 йилги Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда қачон дебют қилиши маълум бўлди. Дўстматовнинг илк жанги жорий йилнинг 10 ноябрь куни Фучжоу шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳасанбой Дўсматовга хитойлик Дэ Бин Чжоу рақиблик қилади. Таъкидланишича, хитойлик боксчи профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, 3 та ғалаба, битта мағлубият ва битта дуранг натижа қайд қилган.

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов 2016 йилдаги Рио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ҳам ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Ҳасанбой дўсматов Дэ Бин Чжоу

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг