Ўзбек йигити Страсбург филармоник оркестрининг янги раҳбари этиб тайинланди

Маданият-санъат 12792
image

2021 йил сентябрь ойидан ўзбекистонлик 32 ёшли дирижёр Азиз Шоҳакимов Страсбург филармония оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари лавозимига киришади. У билан уч йиллик шартнома тузилди, деб хабар берди француз мусиқий жамоси.

Шоҳакимов Бамбергдаги (Германия) Густав Малер номидаги халқаро дирижёрлик конкурси ва Зальцбург ёшлар дирижёрлик конкурси лауреати ҳисобланади. У Германия Жануби-Ғарбий радиоси Симфоник оркестри, Эльба филармония оркестри, Радио-Франс филармония оркестри ва бошқа жамоалар билан ишлаган. 2015 йили ўзбек дирижёри Дюссельдорф Рейнидаги Немис операсида капельместер (хор капелласи оркестри раҳбари) лавозимини эгаллаб келади.

2014 йили Шоҳакимов Страсбург оркестри билан концет берган ва айрим созандалар билан яхши таниш. Дирижер жамоа билан репертуарни турли йўналишдаги куйлар билан бойитиш истагини билдирган. "Бу ажойиб созандалар билан куй яратишни сабрсизлик билан кутиб қоламан", деб ёзган Шоҳакимов ўзининг Facebook`даги саҳифасида.

Страсбург филармония оркестри 1855 йили ташкил топган. У Миллий Рейн операсининг асосий оркестри ҳисобланади. Оркестрнинг бош майдони Мусиқа ва конгресс саройи саналади. 1994 йили жамоа миллий оркестр мақомига эга бўлган. Унинг таркибида юздан ортиқ музиқачилар меҳнат қиладилар.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 286
Рейтинг: 3.1
t
×