Ўзбек вирусологиясига асос солган профессор вафот этди
Жамият
−
13 Ноябрь 2021
5774Хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Нью-Йорк академиясининг ҳақиқий аъзоси, профессор Шабат Хўжаевич Хўжаев 98 ёшда вафот этди.
Шабат Хўжаев 1924 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1946 йилда Тошкент тиббиёт институтининг даволаш факультетини тамомлаган.
1946 йил ноябрь ойида Собиқ Иттифоқ Тиббиёт фанлари академиясининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институтига аспирантурага ўқишга қабул қилинди (Москва). Аспирантурани тамомлагач, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, 1951 йилгача шу институтда ишлади.
1961 йилда Шабат Хўжаев Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида юқумли касалликлар кафедраси профессори, 1962-1965 йилларда илмий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозимларида ишлаган, 1964 йилдан эса болалар юқумли касалликлари кафедрасини ташкил этиб, 40 йил давомида унга раҳбарлик қилган.
Шабат Хўжаев 1967 йилда Ўрта Осиёда илк бор 1-клиник юқумли касалликлар шифохонасида вирусология лабораториясини ташкил этди ва Ўзбекистонда биринчи марта грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликлар диагностикаси учун иммунофлуорессенция реакциясини жорий қилди. Клиник иммунологияда олиб борилган ишларнинг катта босқичи натижаси ўлароқ Москвада нашр этилган "Иммунология бўйича қўлланма" (1973) монографияси бўлди.
1979 йилда Шабат Хўжаев Д.И.Ивановский номидаги Вирусология институтининг Ўзбекистондаги филиалини тузиб, унга раҳбарли қилди. ЎзР ССВ Вирусология институтига асос солиб, унга 2004 йилгача раҳбарлик қилган.
Профессор Шабат Хўжаев Вирусли гепатит соҳасида иш бошлаган ҳолда Ўзбекистон аҳолисини гепатит вирусига қарши оммавий эмлаш ғоясини илгари суриб, босқичма-босқич амалга оширди. 1990-1991 йилларда Шабат Хўжаев раҳбарлигида Вирусология илмий-тадқиқот институтида вирусли гепатит Б га қарши эмлаш дастури ишлаб чиқилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15