Ўзбек-тожик чегарасида назорат кучайтирилмоқда

Жамият 21129
image
-

Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штамми аниқлангани сабаб ўзбек-тожик чегарасидаги назорат кучайтирилмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг Суғд вилояти санитария-эпидемиология хизмати раҳбари ўринбосари Мажнун Орипов маълум қилди. 

Мажнун Орипов эндиликда Ўзбекистон ҳудудига кираётган ҳар бир киши ПЗР тестини топшириши шартлигини таъкидлади.

“Ҳозирги кунда Қонибодамдаги “Патар”, Мастчи туманидаги Фотеҳобод, Панжикентдаги Саразм, шунингдек, “Хўжанд” халқаро аэропортида тиббиёт ходимлари кечаю кундуз навбатчилик қилмоқда”, дейди соғлиқни сақлаш вакили.

Унга кўра, назорат-ўтказиш пунктларида ПЗР текшируви бепул. Шунга қарамай, Ўзбекистон Тожикистон фуқароларидан барча назорат пунктларида ушбу турдаги тиббий кўрикдан ўтганликлари учун 110-120 минг сўм (120-130 сомони) ундираётганини алоҳида таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекистонга кирувчи барча фуқаролар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун 2 ҳафта давомида уй карантинида бўлишлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 931
Рейтинг: 3
t
×