Ўзбек-тожик ҳарбийларининг Афғонистон билан чегарадаги машғулоти якунланди

Жамият

image

Бугун, 10 август куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийларининг Термизда бошланган “Ҳамдўстлик–2022” машғулотлари якунланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотнинг сўнгги кунида Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ва Тожикистон Мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва бошқа масъул шахслар машғулотларнинг асосий босқичини кузатган.

Ҳамкорликдаги ўқув режасига кўра икки давлат чегарасини бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларига мотоўқчи, танк, артиллерия ва бошқа жанговар бўлинмалар томонидан аниқ зарбалар берилган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек-тожик ҳарбийларининг Термиз умумқўшин дала-ўқув майдонидаги қўшма машғулоти жорий йилнинг 4 август куни бошланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг