Ўзбек тили байрами куни белгиланди
Жамият
−
10 Апрель 2020 12948 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун — 21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан маъқулланган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь