Ўзбек спортида 13 йил кутилган янгилик: Артур Гулиев жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
26 Август 2023
4739Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, каноэчи 200 метр масофага кечган ҳал қилувчи пойгада энг яхши, 38,729 сониялик натижани қайд этиб чемпионликка эришган. Бу мазкур спорт тури бўйича Жаҳон чемпионатларидаги 13 йил кутилган олтин медаль ҳисобланади. Сўнгги бор Вадим Менков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
Шунингдек, иккинчи ўринни испаниялик Хоан Морено (38,769), учинчи ўринни польшалик Алексей Колядих (39,046) қўлга киритган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь