Ўзбек спорти тарихида илк бор замонавий бешкураш спортида Олимпиадага йўлланма қўлга киритилди
Спорт
−
12 Ноябрь 2019
3005Хитойнинг Ухань шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Ушбу турнирда ўзбек спорти тарихида илк бор ўзбекистонлик замонавий бешкурашчи Алисэ Фахрутдинова ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатлар рейтингида учинчи ўринни эгаллади ва бу делегация учун Олимпия ўйинларига битта лицензия тақдим қилди.
Мусобақада кучли бешлик қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:
1. Жанубий Корея
2. Япония
3. Ўзбекистон
4. Хитой
5. Қозоғистон
Замонавий бешкураш яқин-яқингача Ўзбекистонда паст ривожланган спорт турларидан бири бўлиб келар, ҳатто спортчиларнинг шуғулланиши учун базаси ҳам йўқ эди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь